ЖАҲЛ ШИРИНМИ?!
Жаҳл билан турган зарар билан ўтиради.
* Мақол.
Жаҳл чиққанда ақл кетади, оқибат дилга шикаст етказувчи аччиқ сўз айтилди. У ўша дамда нафсимизга жуда маъқул бўлади. Лекин унинг ортидан бахтсизлик келади. Игна билан қудуқ қазигандай топган ҳамма яхши нарсаларингизни жаҳл бир зумда сувга оқизади. Жаҳл кишининг энг катта душманидир. Буни асло ёддан чиқармаслик лозим. Жаҳлдорлик - ўткинчи телбаликдир. Шунинг учун жаҳл отидан тушмагунча, бирор қарор қабул қилманг, бировга бир оғиз ҳам гапирманг. Жаҳл устида нималардир деб, яқинидан бир умрга айрилганлар камми бу дунёда?! Жаҳл устида қилинган ҳар бир иш сизга фақат зарар келтиради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганларидай: "Ҳақиқий иродаси мустаҳкам, кучли киши - рақибини енгган эмас, балки жаҳлини (ғазабини) енга олган кишидир".
Бирор нарсадан асабийлашиб турган кишини жаҳл отидан тушириш, унга яхши гапириб ғазабига сув сепиш - чин мўминнинг ишидир. Аксинча, аччиғи чиқиб турганида баттар гиж-гижлаб, яқин кишиларни уриштириб қўядиган нокаслар ҳам учраб туради, бу ҳаётда! Ҳатто, жаҳл кишини иймондан айиришгача боради. Жаҳлини енга олмаган кишилар оилада ҳам ўз ҳурматини йўқотади. Синган чиннини асл ҳолига қайтариб бўлмаганидай, баъзи оилавий муносабатларда ҳам аввалги севгини қайтариб бўлмайди. Жаҳл сабаб эр-хотин уришиб қолса, тезда ярашиб кетиши керак. Аммо ҳаётда ҳар доим ҳам ундай бўлмайди. Асоссиз жаҳл туфайли эр-хотин орасида низо, бошқа салбий муносабатлар пайдо бўлиши мумкин. Қуйида берилган маслаҳатларга амал қилсангиз, бундай аламли кунларни четлаб ўтишингиз мумкин:
• Эр-хотин орасида тушунмовчилик туфайли жанжал чиқса, ҳақоратлашга йўл қўйманг. Бунинг ўрнига ўз фикрингизни уқтиринг. Аммо турмуш ўртоғингизни ҳақорат қилманг. Жаҳл устида айтилган ҳақорат қалбни жароҳатлайди ва бир умрга меҳрибон умр йўлдошингизни йўқотасиз.
• Жаҳлингиз чиқиб уришаётганингизда турмуш ўртоғингизнинг қариндошлари ёки дўстлари номини асло тилга олманг.
• Мавзудан четлашманг. Эр-хотин уришаётганда юз йил олдинги можароларни қўшманг. Акс ҳолда жанжал катталашиб кетади.Фақат жанжални келтириб чиқарган мавзуни муҳокама қилинг.
• Жаҳл иймондан айиради. Асло болалар олдида жанжаллашманг. Улар ёнида бир-бирингизни камситманг, ҳақорат қилманг. Фарзандингиз сизни тушунмай нотўғри хулоса чиқаради. Жаҳл устида шундай қилсангиз, фарзандингиз олдида ҳурматингизни йўқотасиз ва у сизнинг насиҳатларингизни инобатга олмай қўяди.
• Уришаётганингизда турмуш ўртоғингиз нима деётганига ҳам қулоқ солиб кўринг: балки у ҳақдир.
Ўзаро тушунмовчилик ёки аламдан сўнг айбдор кечирим сўраса, урушнинг нимадан келиб чиққани ҳам эсдан чиқади. Жаҳл устида бир-бирини ранжитгандан кўра, ширин гап билан вазиятни юмшата олиш ақлли кишининг ишидир. Жаҳл ҳам ҳаётда кўп муаммоларга сабаб бўлади. Шундай экан, ўзингизни иймонли санасангиз, ақл билан иш юритинг. Нафсингиз ҳукмига кирсангиз, жаҳлга берилиб, кўп нарсани йўқотасиз. Наҳотки, нафсингизни назорат қилиш шунчалар қийин бўлса?! Балки, дангасалик қилаётгандирсиз? Ҳаётингиз гўзал бўлиши шу оддий ҳақиқатга боғлиқ эканлигини унутманг. Ҳар қадамингизда бахт сизни кулиб кутиб турибди. Эрта тонгда шу кунга етказгани учун Аллоҳга шукрона келтириб, яхши ниятлар билан ҳаётингизнинг бир кунини бошласангиз, бахтсиз саналасизми? Ҳамма гап ўзимизда, қилаётган ниятимизда! Ҳаёт сизга кулиб боқмаса, сиз ҳаётга кулиб боқинг...
"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.
Яна кўп мақолалар бизнинг Buyuklik sirlari каналда

Комментарии
Отправить комментарий